Му5
48

Дзюдо: “Катта дубулға” турнирида 2 нафар вакилимиз совриндор бўлди

СПОРТ 25.11.2019, 10:45
285
Дзюдо: “Катта дубулға” турнирида 2 нафар вакилимиз совриндор бўлди

Япониянинг Осака шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Бугун бўлиб ўтган оғир вазнли полвонлар баҳсида 2 нафар вакилимиз 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

-90 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган Давлат Бобонов Олимпиада рейтинги учун 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди. Бобонов финал йўлида 2015 йилги жаҳон чемпиони жанубий кореялик Донгхан Гвак ва амалдаги чемпион голландиялик Ноэл Вент Энд каби дзюдочиларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Афсуски, вакилимиз олтин медаль учун кечган курашда грузиялик Бека Гвиниашвилига имкониятни бой бериб қўйди.

+100 килограмм вазн тоифасида Алишер Юсупов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Юсупов бронза медали учун курашда мусобақа мезбонларидан бири Даиго Кагавадан устун келди. Таъкидлаш жоиз, бу Бобонов ва Юсупов учун фаолиятида “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақалардаги дастлабки медаль бўлди.

Афсуски, яна бир вакилимиз Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) бронза медали учун курашиш босқичида япониялик Кентаро Иидага мағлуб бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни қўлга киритди.

10 та олтин, 8 та кумуш ва 15 та бронза медалларини жамғарган Япония терма жамоаси эса бу борада барча иштирокчиларни катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Шарҳлар