Му5
48

Самарқандда «Реал Мадрид» футбол академияси очилади

СПОРТ 24.11.2019, 18:10
Теглар: футбол, академия
280
Самарқандда «Реал Мадрид» футбол академияси очилади

Инвест ин Самарканд биринчи халқаро инвестицион форуми давомида Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси ва Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол академияси ўртасида келишув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов форум доирасида «Реал» клубининг Марказий Осиё ва Африка қитъаси бўйича махсус вакили Иниго Аренилласни қабул қилди.

Учрашув давомида Самарқандда «Қироллик клуби» академиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда иккала томон мазкур ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифларини билдирди.

Якунда келишув меморандуми имзоланди.

Шарҳлар