Му5
13

Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам ҳамшираси аниқланди

САЛОМАТЛИК 24.11.2019, 18:05
Теглар: танлов, ҳамшира
1588
Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам ҳамшираси аниқланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида «Йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам хизмати ҳамшираси» танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бу йил иккинчи марта ўтказилаётган энг яхши шошилинч тиббий ёрдам хизмати ҳамшираси республика кўрик танлови ҳамшираларнинг малакасини ошириш, соҳада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган муҳим тадбирлардан биридир.

Танловнинг республика босқичида вилоятларда ғолиб бўлган 14 нафар иштирокчи тўртта шарт бўйича ўзаро беллашди. Биринчи шарт шошилинч вазиятларда беморларга ҳамширалик ёрдамини ташкил этишга йўналтирилди. Танловнинг асосий қисмида эса ҳамширалар тиббиёт билан бир қаторда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, ижодий мавзулар бўйича билимларини намойиш қилди.

Танловда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2-шошилинч кардиология ва терапия бўлими ҳамшираси Гулчеҳра Эргашева биринчи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали педиатрия бўлими ҳамшираси Гуландон Набижонова иккинчи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали неврология бўлими ҳамшираси Гулруҳсорбегим Равшанова учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар фахрий ёрлик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz