13

Термизда ҳамкорликдаги янги лаборатория иш бошлади

САЛОМАТЛИК 23.11.2019, 23:12
Теглар: лаборатория, Сурхондарё
2134
Термизда ҳамкорликдаги янги лаборатория иш бошлади

Бугун, Термиз шаҳрида Туркиянинг “Kanimed Healthcare” компанияси Ўзбекистондаги “ALLES SAGLIK GROUP”-(ALLES соғлиқни сақлаш гуруҳи) Термиз марказий офиси ва “КАНИ-ЛАБ“ лабараторияси биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қардош давлатнинг “Kanimed Healthcare” (КАНИМЕД ХЕЛТКЕР-соғлиқни сақлаш ечимлари) компанияси томонидан мамлакатимизда ягона юқори технологияли замонавий лаборатория жиҳозларини ўрнатиб, лаборатория диагностика хизмати кўрсатишни йўлга қўйди.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги мазкур лойиҳани рўёбга чиқариш учун туркиялик ишбилармонлар фойдаланилмай турган икки қаватли бинони тўлиқ қайта таьмирлаб, замонавий ускуналар билан жиҳозлади.

“Kanimed Healthcare” компаниясининг жаҳондаги 7 мамлакатда хорижнинг етакчи давлатларида ишлаб чиқарилган юқори технологияли замонавий лаборатория жиҳозлари ва лаборатория диагностика хизматларини кўрсатиш бўйича филиаллари мавжуд.

Мазкур аппаратлар бир томчи қондан 200 турдаги таҳлилни ўтказиш имкониятига эга. Лабораторияга 6000 ҳажмга эга бўлган ROCHE COBAS (Рош Кобас) русумли автомат биокимёвий иммуноанализатор ўрнатилган. Бу қон зардобидаги барча параметрларга тўғри баҳо беради. Энди воҳалик аллергик касалга чалинган беморлар аллергик омилни аниқлатиши учун пойтахтга боришига чек қўйилади.

Лаборатория-диагностика марказига пешоб таҳлиллари ва бактериалогик, микробиологик текширувлар ўтказиш учун замонавий хориж тиббий аппаратлари ўрнатилди. Бундай лаборатория мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам филиалларини очиш мўлжалланаётир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11