Нурсултон Рўзибоев украиналик жангчини нокаутга учратди

СПОРТ 23.11.2019, 22:54
Теглар: нокаут,, Нурсултон Рўзибоев
815
Нурсултон Рўзибоев украиналик жангчини нокаутга учратди

Тошкент мезбонлик қилаётган ММА бўйича GFC 20 мусобақаси 90 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев украиналик Артём Шокалога қарши октагонга кўтарилди. 

Икки раундда Рўзибоев устунликка эга бўлди. Учинчи раунд аввалида украиналик яккакурашчининг мураббийлари жангни тўхтатишни сўради. Натижада Нурсултон техник нокаут билан ғалабага эришди, деб ёзади Daryo.

Аввалроқ ўтган беллашувларда Аҳлиддин Мирзадавлатов ва Жаҳонгир Жумаев муддатидан аввал рақибларини таслим этган, шунингдек, Авлиёхон Ҳамидов бразилиялик жангчини очколар ҳисобида енгганди. Жамшид Раҳмоналиев эса суринамлик спортчига имкониятни бой берди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси