my5

Қибрайдаги 25-сонли боғчада болаларнинг 184 млн. сўмлик “ҳаққи”га хиёнат қилинди

ЖАМИЯТ 21.11.2019, 14:53
Теглар: боғча, Қибрай
1156
Қибрайдаги 25-сонли боғчада болаларнинг 184 млн. сўмлик “ҳаққи”га хиёнат қилинди

Қибрай туманидаги 25-сонли болалар боғчасида озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан 25-сонли МТМда ўтказилган терговга қадар текширувда, МТМ хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 33 хил турдаги 21,6 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари камомади ҳамда 2018-2019 йилларда 134,7 млн. сўмлик гўшт ҳамда 24 млн. сўмлик сут маҳсулотлари муассаса тарбияланувчиларига берилмасдан жами 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Энди болалар боғчага бир ёшдан қабул қилинадими?

18.12.2019, 12:21

Аввал хабар берганимиздек, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда болаларни бир ёшдан боғчага беришга рухсат берилди” деган хабарлар пайдо...
Қонун имзоланди. Болаларни боғчага 3 ёшдан қабул қилиш ўзгаришсиз қолди

17.12.2019, 22:25

“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.Қонун билан, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия олишга...
Бош прокуратура Қибрайда заҳарланганлар юзасидан баёнот берди

02.12.2019, 22:54

Хабарингиз бор, интернет  тармоғида 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги...
Қибрайда 16 киши ис газидан заҳарланмаган экан. Асл сабаби аниқланди

02.12.2019, 16:05

Хабарингиз бор, интернет  тармоғида 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21