Му5
50

II Ўзбек-Беларус ёшлар IT форумида қандай мавзулар кўтарилади?

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 16:27
Теглар: Фото
585
II Ўзбек-Беларус ёшлар IT форумида қандай мавзулар кўтарилади?

2018 йилнинг 15 декабрь кун Белоруссия Республика ёшлар иттифоқи (БРЁИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисида муморандум имзоланганди. Ушбу меморандумнинг асосий мақсади – Беларус ва Ўзбекистон ёшлари ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш.

2019 йилнинг 5-9 август кунлари эса Белоруссиянинг Минск шаҳрида  «I Беларус-Ўзбекистон IT форуми» бўлиб ўтди. Унда БРЁИ ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари ахборот-коммуникация соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси имзоладилар.

Икки мамлакатнинг ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси Бош вазирлари томонидан 2018 йилнинг 2 ноябрь куни тасдиқланган режани амалга ошириш мақсадида 2019 йилнинг 18-23 ноябрь кунлари Ўзбекистонда «II Ўзбек-Беларус ёшлар IT форуми»ни ўтказиш режалаштирилди.

Форум олтита сессияни ўз ичига олади, улар “Ахборот технологиялари, мобил алоқа хизматлари ва робототехника”, “Ёшлар сиёсати: амалга ошириш ва такомиллаштириш механизмлари”, “Ёшлар тадбиркорлиги. Талабалар гуруҳларини ташкил этиш хусусиятлари”, “Ахборот технологиялари”, “Кўнгиллилар ҳаракати. Ёшларнинг ижтимоий лойиҳалари”, “Минтақавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик. Ёшлар туризми” мавзуларида мунозаралар олиб борилади. 

Форумда юртимизнинг етакчи бизнесменлари ўз маърузалари билан иштирок этишади. Жумладан, My Taxi, Express24, Maxtrack ва Workly асосчиси Акмал Пайзиев, Cambridge ўқув маркази тармоқларининг асосчиси Жаҳонгир Пўлатов, Africa SMM агентлиги директори Акмал Раимов, «Digital Generation Uzbekistan» МЧЖ директори Азамат Жалолов, шунингдек, БРЁИнинг биринчи котиби Дмитрий Сергеевич Воронюк, Белоруссия делегацияси аъзолари шулар жумласидандир.

Форум ёшлар ўртасида IT соҳасида тажриба алмашишда халқаро майдон яратиш учун имконият бўлиб, икки мамлакатнинг 100 дан ортиқ ёшларини ўзига қамраб олиши кўзда тутилган. Кеча, 19 ноябрь куни ўз ишини бошлаган ушбу форумда Ўзбекистон ва Беларус ёшлар иттифоқи ташкилотлари раҳбарияти вакиллари, IT ва инновация соҳаси экспертлари иштирок этишди.

Шарҳлар

Тошкентда 7 ёшли спортчи ММА юлдузи Мурод Хонтўраевни курашга чорлади (фото ва видео)

13.12.2019, 14:10

Жорий йил 11 декабрь куни ММА чемпиони, таниқли спортчи Мурод Хонтўраев Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил...
Жанубий Кореяда ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди

30.10.2019, 11:48

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз “Сеул халқаро маданиятлар фестивали” доирасида Ўзбекистонинг маданияти, санъати ва туризм салоҳиятини тарғиб этишди.  Тадбирда ўзбек миллий таомлари ва қандолатчилик маҳсулотлари...
Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

10.10.2019, 16:32

“Ёзувчи/рассом/маданият ходими резиденцияда” дастури иштирокчилари Ёшлар пресс клубида ижодкор ёшлар билан учрашишди.Ўзбек ва хориж ижодкорлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу резиденция дастурининг дунёнинг турли...
Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

07.10.2019, 18:03

Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-4° туман
Валюта курси
rightuz