Халқаро педагогика фанлари академиясининг академиги Бекмурод Қодиров хотирланди

МУТОЛАА 20.11.2019, 13:40
2772
Халқаро педагогика фанлари академиясининг академиги  Бекмурод Қодиров хотирланди

Бугун Педагогика фанлари доктори, профессор, Халқаро педагогика фанлари академиясининг академиги Бекмурод Қодировнинг  таваллуд куни муносабати билан фарзанди Бобиромон Қодиров отасини ёд этди. Мазкур шеър академикнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Отажоним, Сизни соғиндим! 

Олислардан келдим кечикиб,

Ўтган кунни эслаб хўрсиниб,

Энди дардим кимга айтаман,

Отажоним келдим ўксиниб!

 

Жонкуярим, Отам эдингиз,

Қалбан тетик, дадил эрдингиз,

Ҳар он қўмсар Сизни ўғлингиз,

Отажоним Сизни соғиндим! 

 

Бўлмаганди кўнгил хира-кун,

Ўтган куним, кундузлари тун,

Қайтиб келмас афсус ўша кун,

Отажоним Сизни соғиндим! 

 

Ҳар эл тарихи бор дедингиз,

Авлодлар ўтмишин ёд этдингиз,

Эзгуликни Сиз кўп қилдингиз,

Отажоним Сизни соғиндим! 

 

Вақт ўтмоқда шиддат билан тез,

Дилдан оғриқ кетмайди ҳануз, 

Сиз устозим, фаҳрим ўзингиз,

Отажоним Сизни соғиндим!

 

Олимликка интилсам ҳар кун,

Бўлолмадим Сизчалик нечун,

Мана, орзу ушалди бугун,

Отажоним Сизни соғиндим!

 

Кўрмадингиз қувончларимни,

Хурсанд куним, ташвишларимни,

Энди ўйлаб хотираларни,    

Отажоним Сизни соғиндим!

 

Қўлим очиб Сизга дуода,

Яшаяпман сирли дунёда,

Менга ҳамроҳ ўгитларингиз,   

Отажоним жуда соғиндим!!! 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшой проливной дождь
Валюта курси