Му5
48

Энди юридик маълумотга эга бўлмаганлар ҳам юридик хизмат ходими бўла олади

ЖАМИЯТ 18.11.2019, 18:56
Теглар: марказ, Юридик кадр
592
Энди юридик маълумотга эга бўлмаганлар ҳам юридик хизмат ходими бўла олади

Хабарингиз бор, бир муддат аввал Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик

Айни пайтда мазкур — олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсига кириш имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Қайта тайёрлаш курсига кириш имтиҳонлари юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбат асосида 2019 йилнинг 22 ноябрига қадар икки сменада бўлиб ўтиши белгиланган.

Суҳбат адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори бошчилигидаги мазкур университет профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилмоқда. 

Имтиҳон жараёнларининг шаффоф, адолатли ва кенг жамоатчилик назорати остида ўтишини таъминлаш мақсадида суҳбат жараёни биринчи марта сamera.telecomtv.uz сайти орқали онлайн трансляция қилиб борилмоқда.

Бу ҳақда нималарни биламиз?

Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган. Ҳозирги кунда Марказда Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курси фаолият олиб бормоқда. 

Қайта тайёрлаш курси давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли ҳисобланади.

Қабул квотаси ва тўлов миқдори

Ушбу қайта тайёрлаш курсига қабул квотаси 100 (75 ўзбек, 25 рус) та қилиб белгиланган. Ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилиб, бугунги кунда унинг миқдори 10 000 000 сўмни ташкил этади. 

Айни пайтда, 79 та мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар қайта тайёрлаш курсларига ҳужжат топширишлари мумкин.

Ҳужжатлар қабули ва ҳужжат топширганлар ҳақида

Курсларга талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йил 2 октябрдан 
31 октябрга қадар centertsul.uz ва qabul.centertsul.uz сайтлари орқали фақат электрон шаклда амалга оширилди. 

Ушбу давр мобайнида 314 нафар (282 нафар ўзбек гуруҳига, 32 нафар рус гуруҳига) талабгор қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширди.

Ўқиш қачондан бошланади?

Суҳбат натижаларига кўра қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилинган шахслар учун ўқув жараёни 2020 йил январь ойидан бошланади ва 6 ой давом этади.

Ўқишни битиргач, ким бўламан?

Албатта, бу савол имтиҳон топширувчиларни ўйлантириши табиий. Мазкур курсларни тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар.

Хулоса қилиб айтганда, Марказда ташкил этилган қайта тайёрлаш курслари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида самарали иш фаолиятини олиб борадиган кадрларни тайёрлашга, шунингдек миллий юридик кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга хизмат қилади.

Шарҳлар

Ходимлари Тошкент шаҳрига "прописка"га қўйилиши мумкин бўлган янги Марказ очилди

31.10.2019, 12:22

“Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб...