Му5
48

АОКА Тошкент шаҳар ҳокими масаласи юзасидан иккинчи расмий баёнотини эълон қилди

ЖАМИЯТ 18.11.2019, 12:23
Теглар: ҳоким, Комил Алламжонов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, АОКА
1071
АОКА Тошкент шаҳар ҳокими масаласи юзасидан иккинчи расмий баёнотини эълон қилди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги икки кундан буён муҳокамалар майдонида бўлаётган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан боғлиқ масалага нисбатан расмий муносабатини эълон қилди. Буни Агентлик раҳбари Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шуни маълум қиладики, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев билан боғлиқ вазият ўз ечимини топди, буни икки томон ҳам тасдиқлаб турибди.

Мазкур низонинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан фаол тарзда муҳокама қилиниши, бунга Бош прокуратура, Журналистлар ижодий уюшмаси, Адлия вазирлиги ва сиёсий партияларнинг тезкор муносабат билдириши мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётгани, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётгани, ОАВнинг босқичма-босқич “тўртинчи ҳокимият”га айланаётгани, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётганидан далолат беради.

Вазиятни янада чигаллаштиришга йўл қўймаслик учун, шунингдек, Kun.uz таҳририяти илтимосини инобатга олган ҳолда, Агентлик блогерлар ва журналистларни шаҳар ҳокимининг ушбу нашр жамоаси билан учрашуви натижаларини ҳисобга олишга ва бундан кейин бу мавзуни бўрттирмасликка чақиради.

Ишонамизки, тегишли давлат идоралари томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари охирига етказилади ва унга тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилади”.

Эслатиб ўтамиз, ушбу масала юзасидан АОКАнинг дастлабки расмий муносабати ҳам эълон қилинган эди. 

Шарҳлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди депутатликка кўрсатилди

21.11.2019, 19:30

Жорий йилнинг 22 декбарь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Мамлакатдаги 5 сиёсий партия аллақачон ўз номзодларини олға...
Сирдарё туман ҳокими номидан сохта қарор чиқарилди

21.11.2019, 14:34

Сирдарёда туман ҳокими номидан қалбаки қарор чиқариб берган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг...
Икки кундан буён муҳокамада бўлган шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев масаласига нуқта қўйилди (фото)

18.11.2019, 09:18

Kun.uz сайти жамоаси шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди ва ўзаро тушунмовчиликка барҳам берилди.Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий интернет нашрларида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир...
Наманган вилояти ҳокими тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига “Нексия-3” совға қилди

14.11.2019, 15:23

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланади.Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров йиғилганларни байрам билан қутлаб, Президентимизнинг Ўзбекистон соғлиқни...