Kun.uz сайти жамоаси шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди ва ўзаро тушунмовчиликка барҳам берилди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий интернет нашрларида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz мухбирларини ҳақоратлаётгани, уларга жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилаётгани акс этган аудиоёзув фаол равишда муҳокама қилинмоқда.
Шу сабабдан бугун, 17 ноябрь куни вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz таҳририяти вакиллари ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида шаҳар ҳокимлиги ва сайт таҳририятига тааллуқли, юзага келган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди.
Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топган ва ҳамкасбларига фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирган.
Шу билан биргаликда, сайт ходимлари бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраган.
Аввалроқ, маълум бўлишича, мазкур таҳдид шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган.
Давлат, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар Ортиқхўжаев билан боғлиқ ишга муносабат билдириб, Бош прокуратура томонидан аудиоёзувдаги овознинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мансублиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётгани ҳақида хабар берилганди.
05.12.2019, 09:09
28-ноябрь куни интернет тармоғида тарқалган видеода муаллиф Чилонзор туманидаги масжид ёнида тиланчилик қилаётган аёлга ёрдам беришга чақирган эди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолатни тезкор назоратга...05.12.2019, 08:30
Кеча, 4 декабрь куни соат 22:45да Яшнобод тумани Бирлашган 2-тор кўчаси 10-уйнинг яшаш хоналари ва том қисми 80 кв.м. майдонида ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар...05.12.2019, 08:23
Кўпгина роллари билан халқимиз қалбидан жой олган актёр Ўзбекистон халқ артисти Тоҳир Миралиев оламдан ўтди. Тоҳир Миралиев "Тилла бува" (2011), "Учар отлар" (2011), "Қовун" (2012), "Жасур"...04.12.2019, 19:32
2019 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 01:10 ларда, 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга...