Му5
48

Тошкент шаҳар ИИББ Чорсуда ўзини ва ИИ ходимларини портлатган аёл воқеасини айтиб берди

ЖАМИЯТ 16.11.2019, 21:59
Теглар: ИИББ, Чорсу
1541
Тошкент шаҳар ИИББ Чорсуда ўзини ва ИИ ходимларини портлатган аёл воқеасини айтиб берди

Республикамиз мустақиллигининг йигирма саккиз йили давомида фақат Тошкент шаҳар ИИББнинг ўзигина 29 нафар энг яхши ходимларини йўқотди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.

"Улардан тўққиз нафари террорчилар қўлидан ҳалок бўлдишди, улар орасида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари старшина Қодир Раҳмонов, сержант Отабек Қуватов ва катта сержант Фахриддин Тиркашев ҳам бор.

Албатта, 2004 йил 29-март куни Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасида (ҳозирда ИИО ФМБ) эрталабги кўрикда ППХ хизматининг бошқа ходимлари ҳам бор эди. Лекин Чорсу бозори яқинидаги "Болалар Дунёси" дўкони ёнида ўз хизматини олиб борган айни шу уч йигит кийими остида портловчи мосламани яширган аёлга яқин бўлган. Аёл улардан ёрдам сўрамоқчи деб ўйлаган ички ишлар ходимлари унга ёрдам беришга тайёр эдилар. Уларга яқинлашгач, аёл портловчи мосламани ишга солди ...

Бу ҳолат шу қадар тўсатдан ва чақмоқдек тез содир бўлдики, кўпчилик аслида нима бўлганини дарҳол англай олмади. Баъзида шу ходимлар ўз ҳаётларини биз учун қурбон қилишлари тақдир бўлганлиги ўйлаб қолади киши.

Дунёда ҳар лаҳзада маълум миқдорда инсонлар ўлим топмишади, аммо уларнинг аксарияти номаълум бўлади. Аммо 2004 йил 29-мартда Тошкентда вафот этган Шайхонтоҳур тумани ИИБ ППХ ходимлари К. Раҳмонов, О. Куватов ва Ф. Тиркашевлар ҳақидаги хабар бир зумда мамлакат бўйлаб тарқалди. Улар мисолида кўпчилик ходимлар фуқароларнинг манфаати учун содиқ хизмат қилишларини, ходимлар уйдан чиқиб, қайтиб келмасликлари мумкинлигини тушунишди.

Отабекнинг ортидан икки нафар фарзанди қолди, Қодир ва Фахриддинда эса уч нафардан... Қодир Раҳмоновнинг вафотидан сўнг унинг катта қизи Гулчеҳра ички ишлар органларида хизмат қилишга қарор қилди. Бугунги кунда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби ўз хизмат вазифаларини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига алоҳида эътибор бериб, уларга ҳар томонлама ёрдам бермоқда.

Ҳаётда ҳеч ким қасддан қаҳрамонлик кўрсатмайди, бу каби ҳолатлар тасодифан рўй беради. Қаҳрамонлик, авваламбор, ватанга, халққа хизмат қилишдир, хатарларга қарамасдан, ўзини хизматида содиқ бўлишдан иборат.

Хизматга содиқлик, фидойилик, мардлик ва жасорат учун старшина Кодир Раҳмонов, сержант Отабек Қуватов ва катта сержант Фахриддин Тиркашевлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 26-апрелдаги Фармонига биноан вафотларидан кейин "Жасорат" медали билан тақдирланганлар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг иши қийин ва хавфли: ғаразгўйга йўлиқиш оқибатида тезкор ходим, йўл-патрул хизмати ходими ёки пост-патрул хизмати ходими бўлган ёш йигитнинг ҳаёти ва умидлари бир лаҳзада узилиб қолиши мумкин..."

Шарҳлар

Аёлнинг макрига алданган эркак 3000 АҚШ долларга ухлади

18.11.2019, 17:59

Сергели тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Аслбек С. 52 ёшли Интизор Б.га нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.Интизор Б....
Тошкентда ғойиб бўлган 11 ёшли қизнинг қаердалиги аниқланди

14.11.2019, 16:26

Интернетда, хусусан, Upl.uz сайтида, 11 ёшли З. Т. Тошкентда ғойиб бўлганлиги ҳақида хабар тарқалган.Маълум қилинишича, 12 ноябрь куни соат 18.40да онаси қизининг йўқлигидан хавотирланиб, 102...
Диққат! Тошкент шаҳар ИИББ ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди

13.11.2019, 17:08

Пойтахт ички ишлар органларининг Патруль-пост хизмати йўналишида мавжуд бўлган бўш лавозимларга ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.Танлов, жорий йилнинг 23 ноябрь кунига қадар соат 09.00дан 18.00гача Тошкент шаҳар, Миробод...