Му5
48

Фарҳод ва Ширин дуэти фаолиятини давом эттирадими? Шунингдек, тўйдан эксклюзив репортаж (фото)

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2019, 11:14
4415
Фарҳод ва Ширин дуэти фаолиятини давом эттирадими? Шунингдек, тўйдан эксклюзив репортаж (фото)

Кеча хабар берганимиздек, эстрадамизда ўз ўрнига эга гуруҳлардан бирида қувончли воқеа бўлди.  Фарҳоднинг Ширини турмушга чиқди...

Маълумот ўрнида:

  • Шириннинг турмуш ўртоғи "The Cover Up" лойиҳаси иштирокчиси, хонанда Нодир Зоитовдир.

 

Ҳаммада табиий бир савол пайдо бўлди. Фарҳод ва Ширин дуэти ўз фаолиятини давом эттирадими? Бу саволга жавоб олиш мақсадида гуруҳ продюсери Бобур Бобомурод билан боғландик.

— Авваламбор қизларим қаторида Ширин ҳам менинг тўртинчи қизим эканини айтиб ўтаман. Унинг бахтини кўриб, бугун ота сифатида қувончимнинг чеки йўқ. Ёшлар бахтли бўлсин!

Саволингизга келсак, хонандалар ўз фаолиятини давом эттиради, албатта. Энди ижод ҳар доимгиданда кучаяди, деб ишонч билан айтишим мумкин. Фарҳод ва Шириннинг қаторига энди куёв бола Нодир ҳам қўшилади. У ҳам яхши ижодкор, қўлдан келганча ижодий маслаҳатлар билан уни ҳам қўллаб-қувватлайман. 

“Версал” тўйхонасида бўлиб ўтган тўй маросимидан фотосуратларни эса қўйида томоша қилишингиз мумкин. 

Келин ва куёвнинг оналари

Шарҳлар