Му5
46

Мактаб қишга шаймаслиги ёлғонмиди?

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 18:06
193
Мактаб қишга шаймаслиги ёлғонмиди?

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Facebook ижтимоий тармоғида Фуқаро Остонақулова Дастагул Равшановна  томонидан  “Мен тўғри шифокорман аммо бугунги ҳолатга кўз юмиб кета олмадим” мавзусида ёритилган мақолада келтирилган ҳолатларни ўрганганини маълум қилмоқда

Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди. Сариосиё туманидаги 4-сонли умумтаълим мактаби 1974-йилда қуриб  фойдаланишга топширилган ва 2007-йил капитал таъмирланган. Қуввати 660 ўринли бўлиб, ўқувчи сони 918 нафарни ташкил этади. Мактабда таълим 2 навбатда ташкил этилган. 2019-йил июн ойида “Обод марказ” дастури асосида капитал таъмирлаш режалаштирилган. Капитал таъмир қиймати  3 952 000 000 сўм бўлиб, шундан ҳозирги кунгача 37 % маблағ молиялаштирилган.  Пудратчи ташкилот  “Ҳалол Меҳнат-Гўзал Пирамида” МЧЖ томонидан  шу кунга қадар 56% таъмирлаш ишлари бажарилган.  

2019-2020 ўқув йили  бошида мактабда мавжуд 34 ўқув хонасининг  26 таси  ўқув жараёнига тайёрланган ва мавжуд  шароитдан келиб чиққан ҳолда ички таъмир давом этаётган 8 та хонага ўқувчилар ўтиш йўллари беркитилиб  ўқув жараёни олиб борилмоқда. Ҳозирда таъмирлаш якунига етказилмаган 8 та ўқув хонасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мақолада айнан шу хоналар ва қурилиш чиқиндилари кўрсатилган.  Электр таъмири тугатилмаганлиги сабабли  ушбу қисм электр тармоғидан узилган. Қурилиши тугамаган ўқув хоналарига ўқувчилар ҳаракатланмайди.  

Мақола муаллифи таълим муассасаси ҳудудига қўшимча эшикдан ҳеч қандай рухсатсиз шахсини таништирмасдан кириб борган ва мақола тайёрланган. Мақолада муаллиф томонидан мактаб биноси куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги, иситиш печлари ҳалигача ўрнатилмаганлиги айтилган. Капитал таъмир бошлангунга қадар мактабда 7 дона индивидуал ҳаракат печлари мавжуд бўлган бўлиб, лойиҳага асосан марказлаштирилган модул печ қўйилиши кўзда тутилган. Пудратчи ташкилот томонидан индивидуал печлар ўрнига марказлашган печга қувурлар тортиб бинонинг ички қисмига иситиш батареялари ўрнатилган. Газ ва кўмирга мослаштирилган модул печга буюртма берилиб аванс (бўнак) тўланган. Мактабга 20 тонна кўмир етказиб берилган ва ўрнатилган тартибда сақланмоқда. Маблағ масаласи тўлиқ ечилиши билан модул печлар ўрнатилади.  

Мақола муаллифи томонидан қурилиш учун ажратилган маблағлар тўлиқ етиб келгани ва мақсадли сарфланмаётганлиги ҳақида айтиб ўтилган. Аслида эса 37% маблағ таъминланиб 56% иш бажарилган.

Ушбу билан Сариосиё тумунидаги 4-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари назоратда эканлиги ва таъмирлаш ишларининг тез фурсатда якунига етказилиши бўйича барча тегишли чоралар кўрилганини маълум қилинмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
rightuz