my5

Наманганда автомашина олиб қочган маст эркак ЙТҲга учраб вафот этди

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 17:54
Теглар: ЙТҲ
662
Наманганда автомашина олиб қочган маст эркак ЙТҲга учраб вафот этди

 

Наманганда қаровсиз қолдирган машина маст фуқаро томонидан олиб қочилди, бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

7 ноябрь куни соат тахминан 00:35 да, 23 ёшли фуқаро Н.А, маст ҳолатда бўла туриб, ўзининг танишлари 24-ёшли У.К. ва 23 ёшли Р.Т.лар билан биргаликда Наманган шаҳар Порлоқ маҳаласида қаровсиз қолдирилган фуқаро А.Тга тегишли бўлган «ВАЗ-21013» русумли автомашинани олиб қочган.

У Пунгон-Наманган йўлининг 68 километирида, бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ оқибатида, автомашинани бошқариб келган Н.А. ҳодиса жойида вафот этган, шериклари эса яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида барча ҳолатлар ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қуйичирчиқ туманида 2 та “ISUZU” автобуси ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди.

Шарҳлар

Наманганда ЙТҲ: бир қурбон ва 3 жабрланувчи бор

02.02.2020, 16:02

1 февраль куни соат 07:10 ларда Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.Поп туманида...
Наманганда “Нексия” 30 кишини олиб келаётган “ИСУЗИ”га урилди. Қурбон бор

15.01.2020, 10:22

2020 йил 14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.Дастлабки маълумотларга кўра,...
“Матиз” уриб кетган ўқувчи касалхонада вафот этди

03.01.2020, 09:41

2020 йил 01 январь куни соат 01.25 да, Узун тумани “Тожикобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ЙТҲ содир бўлди, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати. Шу...
Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлаётган Сергелидаги ЙТҲга ойдинлик киртилди

19.12.2019, 09:06

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ аниқ маълумотларни тақдим этди.Унга кўра, 17-декабрь куни...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81