my5

Бугун кеч соат 24:00 га қадар республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси узилади

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 17:15
484
Бугун кеч соат 24:00 га қадар республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси узилади

Бугун 8 ноябрь куни кеч соат 24:00 га қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

“Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг 450 МВт қувватга эга электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган энергоблогида газ фильтрларини тозалаш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Шу муносабат билан, республикамизнинг айрим ҳудудларида бугун, 8 ноябрь куни соат 24:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади, дея хабар беради Энергетика вазирлиги  Матбуот хизмати. 

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81