Му5
46

Беркитилган 50 миллион сўмлик микрофлешкалар “кўриниб қолди”

ЖИНОЯТ 08.11.2019, 15:11
241
Беркитилган 50 миллион сўмлик микрофлешкалар “кўриниб қолди”

Товар-моддий бойликларни ноқонуний равишда юртимизга олиб киришга уриниш билан боғлиқ навбатдаги  қонунбузарлик ҳолати божхона ходимлари томонидан фош этилди.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган С.М. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур шахс кийимининг чўнтаклари ичидан декларацияланмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, яширинча олиб кирилаётган салкам 50 миллион сўмлик турли ҳажмлардаги жами 699 дона “Micro SD”номли микрофлешкарталар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz