Му5
46

Сергелида «хизмат ити» адашмади

ЖИНОЯТ 07.11.2019, 17:52
Теглар: Сергели, хизмат ити
272
Сергелида «хизмат ити» адашмади

Наркотик воситалари ва психотроп моддалар сақланганлиги факти билан яна бир жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

2-ноябрь куни тахминан соат 18.00 да Сергели туманидаги ЙПХ постида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари, кинология хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тадбирлар давомида 39 ёшли Бахтиёр С.га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомобиль тўхтатилди. Текширув давомида хизмат ити 29 ёшли йўловчи Марат М.да наркотик воситалари борлигини сезди. Гумонланувчи текширилганда унинг ёнидан марихуана, 8 та “Регапан” таблеткаси ва 2 флакон “Тропикамид” топилди. Ушбу факт асосида Сергели тумани ИИО ФМБ қошидаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Шарҳлар

“Сергели кичик саноат зонаси” ҳудудида объектларда кучли ёнғин содир бўлди

11.11.2019, 10:26

Тошкент шаҳар Сергели тумани 2-даҳасида жойлашган “Сергели кичик саноат зонаси” ҳудудида ёнғин содир бўлган.2019 йилнинг 8 ноябрь куни соат 17:52да келиб тушган хабар асосида воқеа жойига...
Интернетда тарқалган Сергелидаги ЙТҲга ойдинлик киритилди

04.11.2019, 17:12

 Интернет тармоғида 1 ноябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси туширилган видео тарқалди. Ушбу ҳодисага Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ойдинлик киритди.Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz