Му5
46

Тожикистон ИИВ: чегара постига ҳужум қилганларнинг ҳаммаси Тожикистон фуқаролари бўлган

ДУНЁ 07.11.2019, 16:18
Теглар: Ўзбекистон, Ҳужум, Тожикистон, чегара
579
Тожикистон ИИВ: чегара постига ҳужум қилганларнинг ҳаммаси Тожикистон фуқаролари бўлган

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Ишхобод чегара постига ҳужум қилган жангариларнинг ҳаммаси Тожикистон фуқаролари бўлган, дея хабар беради Спутник Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига таянган ҳолда.

“Ҳозирда Бош прокуратура ушбу иш юзасидан тергов олиб бормоқда. Гуруҳ аъзоларининг шахси кун охиригача тўлиқ тасдиқланади”, — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек у ўлдирилган ва ҳибсга олинганлар орасида бир неча аёл борлигини тасдиқлади.

Махсус хизматларининг барча ҳарбий бўлинмалари 50% юқори даражада тайёр эканлигини қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар кечаси 20 ниқобли жангарилардан иборат қуролланган гуруҳ Душанбедан 60 км ғарбда жойлашган 4-сон Ишқобод чегара пости ходимларига ҳужум қилишган.

Отишма пайтида улардан 15 нафари йўқ қилинган, беш киши қўлга олинган. Амалиёт давомида икки нафар тожик ҳарбийлари ҳалок бўлди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳужум қилганларнинг ҳаммаси ИШИД сафларидан эканлиги маълум бўлган.

Улар Тожикистонга 3 ноябрь куни Хатлон вилояти орқали Афғонистондан кириб келишган. Кейин автомобилларда Рудакийгача 200 км дан ошиқ масофани босиб ўтган.



 

Шарҳлар

Доим юксакда бўл, юртим байроғи! (Видео)

18.11.2019, 10:37

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлди. Ушбу сана бу йил ўзгача руҳда ташкил этилмоқда, давлат рамзига бўлган эҳтиром юксаклашди. Хусусан, қуйидаги...
Тожикистонда ун нархи ошди

18.11.2019, 09:16

Икки ҳафта ичида Тожикистонда стандарт 50 кг қоп унининг нархи 200 сомонийдан (195 700 сўм) 220 сомонийгача (215 250 сўм) кўтарилди. Бу ҳақда regnum.ru’га таяниб...
ДХХ чегарани бузиб ўтаётганларни қўлга олди

15.11.2019, 17:40

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан маҳаллий аҳоли билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги Горгаз маҳалласида Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар моддий...
Ўзбекистонга виза олиш учун Туркманистонда юзлаб одамлар навбат кутмоқда

15.11.2019, 17:15

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонасида сайёҳлик визасини олиш учун юзлаб одамлар навбатда турибди. Бу ҳақда Türkmen.news хабар берди.Нашрнинг хабар беришича, эрта тонгдан элчихона ёнида 250дан ортиқ одам...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz