Му5
46

Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 07.11.2019, 11:57
220
Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Корея Республикасига ишга юбораман деб, фуқароларни алдаган фирибгар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда, фуқаро М.М. 5 нафар фуқароларни Корея Республикасига ишга юбораман, деб алдаб, улардан 25.550 АҚШ доллари олганлиги аниқланди. 

Аммо у олган пулларини шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz