Му5
46

Чироқчида Исузу тўхтатилганда, шубҳа ўз тасдиғини топди

ЖИНОЯТ 07.11.2019, 11:31
Теглар: Чироқчи
327
Чироқчида Исузу тўхтатилганда, шубҳа ўз тасдиғини топди

Қашқадарёда қарийб 14 миллион сўмлик ноқонуний олиб кетилаётган металл парчалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида darakchi.uz’га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда вилоят Ички Ишлар Бошқармаси ҳамда ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида шубҳа остига олинган Х. С. бошқарувидаги Исузу русумли юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида шубҳа ўз тасдиғини топди. Юкхона ичида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган полимер қопларга жойланган рангли металл парчалари борлиги аниқланди. 

Ашёвий далил сифатида олинган 13 миллион 902 минг сўмлик рангли металл парчалари“Ўзиккиламчирангметзавод” АЖнинг вилоятдаги филиалига вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: вилоят божхона органи ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 та ҳолатда 22 тонна 422 кг рангли металл парчаларининг ноқонуний айланишининг олди олинди. 

Шарҳлар

Чироқчида мактаб директори ўринбосари ўқувчини урганликда айбланмоқда

03.11.2019, 11:46

Чироқчи туманидаги мактабда ўқув-табия ишлари бўйича директор ўринбосари ўқувчини қаттиқ ҳақорат қилганликда ва урганликда айбланмоқда. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ХТБ маълум қилган. Келтирилишича, 2019 йил 25...
Чироқчида “Зил” ва “Тико”нинг тўқташуви икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

01.11.2019, 17:39

Кеча, Қашқадарё вилоятида “Зил” ва “Тико” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.Келтирилишича, 31 октябрь куни соат...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz