Му5
46

Виталий Кличко давлатга хиёнат қилишда айбланди

ДУНЁ 07.11.2019, 10:24
330
Виталий Кличко давлатга хиёнат қилишда айбланди

Украина миллий аксилкоррупция бюроси Киев мэри Виталий Кличко ва унинг икки ўринбосарига қарши давлатга хиёнат ва пул ўғирлаш айбловлари бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда РИА новости нашри  “Украинские новости” ахборот агентлиги маълумотига таянган ҳолда хабар берди. 

Олдинига Киев шаҳар кенгаши депутатлари Кличкони Киевдаги Шуляв кўпригини реконструкция қилишда ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва маблағларни ўғирлашда айблашган. Таъкидланишича, депутатлар шикоятида Кличко шаҳар маъмурияти аъзолари ва кўприкни реконструкция қилган корхона мансабдор шахслари билан бирга бюджет маблағларини белгилангандан кўпроқ миқдорда қўллаган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган.    

Бундан ташқари, депутатлар Кличкони жисмоний шахсларнинг пойтахт маблағлари ҳисобига ноқонуний бойишларида кўмак кўрсатишда гумон қилишмоқда.

Депутатларнинг фикрича, Кличконинг айби билан Киев бетартиб қурилишлар, транспорт коллапси, ёмон экология ва эскириб қолган уй-жой коммунал хўжалиги тизимидан азият чекмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
rightuz