Му5
46

Бугун Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари йиғилади

СИЁСАТ 07.11.2019, 09:42
Теглар: Тошкент, МДҲ
362
Бугун Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари йиғилади

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати маълум қилган.

Йиғилиш давомида халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқиш, МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилган.

МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари ҳамкорликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари якуни бўйича ҳисобот тақдим этади ва Марказнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини маълум қилади.

Шарҳлар

Сергелида “Istana” микроавтобуси ёнди

18.11.2019, 10:01

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 5 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 4 таси қуриган ўсимлик ва хазонларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил...
Икки кундан буён муҳокамада бўлган шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев масаласига нуқта қўйилди (фото)

18.11.2019, 09:18

Kun.uz сайти жамоаси шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди ва ўзаро тушунмовчиликка барҳам берилди.Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий интернет нашрларида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир...
Тошкентда “вафел чизма”ларидан сўнг яна бир чизма синовдан ўтказиляпти

15.11.2019, 16:09

 Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, пойтахт йўлларидаги тирбандликларнинг олидини олиш учун синов тариқасида йўлларнинг муаммоли ҳудудларига махсус чизма ётқизилиб, унга кўра ҳаракат йўлагида тирбандлик ҳосил...
Юнусобод туманининг айрим кўчалари 7 кунга ёпилади

15.11.2019, 11:38

Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота ва Ҳусайний кўчалари оралиғидаги қисми 2019 йилнинг 15 ноябридан 22 ноябрь кунига қадар вақтинча ёпилади. Мазкур вазият Тошкент метрополитени Юнусобод...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz