Му5
46

Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Этноспорт ва стронгмен федерацияси раиси этиб тайинланди

СПОРТ 06.11.2019, 11:17
260
Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Этноспорт ва стронгмен федерацияси раиси этиб тайинланди

Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси («World Ethnosport») кенгашининг   матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди. “Юртимизда спорт туризмини ривожлантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Булар сирасига жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган “Баҳодирлар ўйини” халқаро турнирини келтириш мумкин. Бундан ташқари, куни кеча Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon – илк халқаро хайрия марафони ўтказилди. Унда 28 мамлакатдан 1700 дан ортиқ киши иштирок этди. Ушбу марафон Ўзбекистонда биринчи хайрия марафони бўлди", – дея  ўз нутқида маълумот берди Азиз Абдуҳакимов. 

Шунингдек, юртимизда спорт туризмини тарғиб қилиш бўйича 17 октябрдан 22 октябргача Ўзбекистонда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида “Aral Marathon” I Халқаро экологик марафони бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Орол денгизи муаммоларига бағишланган Халқаро конференция арафасида Ўзбекистоннинг олти шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Мўйноқда ўтказилди. Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси («World Ethnosport») кенгашининг   матбуот анжуманида ОАВ вакилларига «UzReport» ахборот агентлигининг бош директори Равшанхон Жўраевни Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси президенти ва Бутунжаҳон этноспорт иттифоқи кенгаши раиси этиб, Абдулазиз Аққулов эса Ўзбекистонда янги ташкил қилинган  Этноспорт ва стронгменлар федерацияси раҳбари этиб тайинлангани ҳақида эълон қилинди. 

Ўзбекистонда World Strongmen Cup 2020 Жаҳон серияси мусобақалари Хивада июнь ойидан бошлаб ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Этноспорт Челленж ва Паҳлавон Маҳмуд номидаги "BAHODIRLAR O‘YINI"  II Халқаро турнири ҳам бўлиб ўтади. Тадбирлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz