my5
all

Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг Тошкентдаги ҳовлисида тинтув ўтказилди

ЖАМИЯТ 06.11.2019, 11:17
Теглар: Бош прокурор, Отабек Муродов
2775
Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг Тошкентдаги ҳовлисида тинтув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Отабек Муродовнинг мол-мулки ва уйлари рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда «7news.uz» ишончли манбасига таяниб хабар бермоқда.

Отабек Муродовнинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 даги хонадони ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар ходимлари томонидан тинтув қилинган.

Ишончли манба Отабек Муродовнинг Тошкентда ҳовлиси борлиги ва унга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари келиб тинтув ўтказганини ҳам хабар қилди. Лекин, ҳовли борасидаги маълумотлар ҳозирча тўлиқ тасдиқланмади.

Шунингдек, Отабек Муродовнинг яқиндагина хавфсизлик идораларидан бирида иш бошлаган жияни М.А.  ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Darakchi.uz вазиятга аниқлик киритиш мақсадида мутасаддилар билан боғланди. Бироқ, масъул орган айни пайтда бу ҳакда маълумотлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатидаги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев собиқ Бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Отабек Муродовдан олдин Рашиджон Қодиров, ва Ихтиёр Абдуллаев ҳам қамоққа олинган эди.

Шарҳлар

Бош прокурор бир кун самарқандликлар дарду ташвишлари билан яшади (фото)

22.12.2019, 10:32

Бугунги кунда прокуратура органлари томонидан ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Хусусан, кеча,...
Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди. Нархи ҳайратланарли

19.11.2019, 08:11

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманиСадаф кўчаси, 5-берк, 7-9-уйи  Жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди.Нархни ошириб бориш...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49