Му5
46

Диёра Усмонова нега Ботир Раҳимовни танлаган? Кўпчиликни қизиқтирган саволга унинг ўзи жавоб берди (фото)

ЖАМИЯТ 05.11.2019, 00:31
2346
Диёра Усмонова нега Ботир Раҳимовни танлаган? Кўпчиликни қизиқтирган саволга унинг ўзи жавоб берди (фото)

Диёра Усмонова бугунги турмуш ўртоғи Ботир Раҳимов ва оилавий ҳаёти ҳақида ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ёзиб ўтди...

Маълумот ўрнида, Диёра Усмонова – Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни.

Диёра Усмонова:

— Биз кўп нарсани бошимиздан ўтказдик. Масалан, мен барча принципларим, қўрқув, эътиқод ва қоидаларимни босиб ўтдим. Ўзим қоралаган кўп ишларни қилдим, албатта, мен бизни қабул қила олмаётганларни тушунаман. Бошқачасига мумкин бўлмагани учун шундай қилдим. Бир-биримизсиз яшашга куч топа олмадик. Кейин эса бу тақдир эканини тушундик ва юрак амрига бўйсуниб, тақдиримизни қабул қилдик.

Маълумот ўрнида:

Ботир Раҳимов ва  Диёра Усмонова 2017 йилнинг 23 июль куни  ўғил фарзанднинг ота-онаси бўлишган. Оиланинг эркатой ўғлига  Ботир Раҳимовнинг отасининг исми – Икромжон деб қўйишган.

Уч йил аввал Диёра тўнғич фарзанди Марямга атаб “Bibiona Couture” болалар либослари брендига асос солган эди. Айни вақтда у мода соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Болалар либосларининг эскизларини ўзи ва онаси чизади. 

Ботир Раҳимов эса фаолиятини ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркияда давом эттирмоқда. Бу орада бир вақтлар унга тегишли бўлган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ва “KapitalBank" банки сотувга қўйилди. Раҳимов кўп йиллар Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубига ҳомийлик ҳам қилган. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz