Му5
46

9 ойда Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 5,7 фоизга ўсди

ИҚТИСОДИЁТ 01.11.2019, 13:42
Теглар: Ўзбекистон, Иқтисодиёт, Вазирлар Маҳкамаси, ЯИМ
474
9 ойда Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 5,7 фоизга ўсди

2019 йил 31 октябрь куни парламент қуйи палатасида ўтказилган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботни Бош вазир ўринбосарлари А.Абдуҳакимов ва Э.Ғаниев тақдим этди.

Ҳисоботга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ўсди. Хусусан, саноат тармоқлари 7,0 фоиз, жами хизматлар – 12,7 фоиз, чакана савдо айланмаси – 7,0 фоиз ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,4 фоизга ортиши иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатида кўрсатилган. Мамлакатда яратилган қулай инвестиция муҳити натижасида жалб этилаётган жами инвестициялар ҳажми 46,0 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми эса 19,3 фоизга ўсган.

Шарҳлар

Доим юксакда бўл, юртим байроғи! (Видео)

18.11.2019, 10:37

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлди. Ушбу сана бу йил ўзгача руҳда ташкил этилмоқда, давлат рамзига бўлган эҳтиром юксаклашди. Хусусан, қуйидаги...
Ўзбекистонга виза олиш учун Туркманистонда юзлаб одамлар навбат кутмоқда

15.11.2019, 17:15

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонасида сайёҳлик визасини олиш учун юзлаб одамлар навбатда турибди. Бу ҳақда Türkmen.news хабар берди.Нашрнинг хабар беришича, эрта тонгдан элчихона ёнида 250дан ортиқ одам...
“Лукойл” компанияси ходимининг Жарқудуқдаги ҳаракатларига изоҳ берди

14.11.2019, 15:52

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» матбуот хизмати компаниянинг ходими унинг сўзларига кўра, йўриқномаларга риоя қилмайдиган ва уларни бузадиган ишчилардан норозилигини одобсиз шаклда билдирганлиги акс этган видеога...
Ўзбекистон-Саудия Арабистони футбол ўйинига такси ёки жамоат транспортида келиш тавсия қилинди

14.11.2019, 11:58

14 ноябрь куни соат 17.00 да “Пахтакор” стадионида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг навбатдаги ўйини – Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Тошкент...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz