25

Ходимлари Тошкент шаҳрига "прописка"га қўйилиши мумкин бўлган янги Марказ очилди

ЖАМИЯТ 31.10.2019, 12:22
Теглар: Фуқаролик жамияти, марказ
382
Ходимлари Тошкент шаҳрига "прописка"га қўйилиши мумкин бўлган янги Марказ очилди

“Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири халқ билан мулоқот ҳолати ва ривожланишини ўрганиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини тизимли таҳлил қилишдан иборат.

Қарорга кўра, Марказ нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Марказ директори лавозимига кўра Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари ўринбосари ҳисобланади.

2019 йил 1 ноябрдан Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Марказ ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари икки баравар оширилган миқдорда қўлланилади.

Шунингдек, Марказ Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Шарҳлар

Энди юридик маълумотга эга бўлмаганлар ҳам юридик хизмат ходими бўла олади

18.11.2019, 18:56

Хабарингиз бор, бир муддат аввал Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91