Му5
46

“Ҳумо” хоккейчилари Москвага боради

СПОРТ 29.10.2019, 15:45
427
“Ҳумо” хоккейчилари Москвага боради

Ўзбекистоннинг "Ҳумо" хоккей клуби олтита ўйинда 12 та имкониятдан 10 очко тўплаган ҳолда сафарда ва ўз уйида ўтказиладиган учрашувларда аъло даражада натижа кўрсатди.Бугун жамоа Москвага учиб кетади, ва  ерда «Звезда жамоаси билан беллашади,  кейин эса Москва вилоятидаги Воскресенск туманида маҳаллий «Химик» жамоаси билан куч синашади.

-«Звезда» жамоаси - ҳозирги вақтда Евросиёдаги энг яхши клуб - ўтган мавсумнинг Гагарин номидаги кубок соҳиби Москва ЦСКА жамоасининг фарм-клубидир. Воскресенскнинг «Химик» - Москвадаги энг машҳур Россия клуби «Спартак»нинг фарм-клубидир.  МХЛ клублари ўзларининг шуъба жамоаларини икки томонлама шартномалар бўйича ўйинчилар билан осонликча кучайтириши мумкинлигини ҳисобга олсак,  бизни жўшқин ўйинлар кутмоқда, - дейди «Ҳумо” жамоаси раҳбари Евгений Попихин. –Бироқ,  «Ҳумо» жамоасида ҳеч кимнинг олдиндан таслим бўлиш нияти йўқ.  Санкт-Петербургда бундан-да кучлироқ жамоалар, ЖХЛ чемпионатининг етакчилари «СКА-Нева» ва «Динамо» жамоалари билан ҳам ўйнаганмиз ва уч очкони қўлга киритганмиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz