Му5
46

Месси энг яхши ҳужумчининг номини айтди

СПОРТ 27.10.2019, 22:53
Теглар: Месси, футбол
547
Месси энг яхши ҳужумчининг номини айтди

«Барселона» ҳужумчиси Лео Месси Бразилия терма жамоаси ва «Реал» клуби собиқ аъзоси Роналдо ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ҳақида

— Роналдо ҳақиқий феномен эди. У мен кўрган энг яхши ҳужумчи. У қойилмақом эди.

Жамоадошлари ҳақида

— Роналдиньо доимо менга ёрдам берган. 16-17 ёшимда кийим алмаштириш хонасига кириб, катта-катта футбол гигантларини кўрганман. Аммо у менга ёрдам берган, шу боисдан ҳам жамоада ўзимни қулай ҳис қиланганман. Шундан сўнг  уни майдонда жуда кўп излаганман, бироқ у билан кўпроқ ўйнаш насиб этмади. Роналдиньо билан кўпроқ бирга ўйнашни хоҳлардим. Беш йилдан бери Луис Суарес билан бирга тўп суряпман. Ҳар уч кунда ўйин бўлса, бир-биримизга кўникиш осон кечади. Фарзандларимиз бир хил ёшда, деярли ҳар бир кунимизни бирга ўтказамиз. Шунинг учун муносабатларимиз янада мустаҳкам бўлиб бормоқда.

Лионель Месси, футболчи

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz