Му5
13

Ўртача даромадни ҳисоблашда пенсиянинг қандай алоқаси бор?

САВОЛ-ЖАВОБ 02.10.2019, 14:10
534
Ўртача даромадни ҳисоблашда пенсиянинг қандай алоқаси бор?

— 2019 йил болали бўлдим. Эрим ва мен ишсизмиз. 2 ёшгача бериладиган бола пули олмоқчи эдик. Бироқ отам ва онамнинг пенсиясини қўшиб ҳисоблашди. Натижада “даромад кўп чиқди”, дея бола пули тўламаяпти. Ўртача даромадни ҳисоблашда отам ва онам пенсиясининг қандай алоқаси бор?

Турдибика Курбаниёзова, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асо- сан, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш амалга оширилади.

Болали оилаларга бола парвариши бўйича нафақа олиш учун оила таркибига: болаларнинг отаси, онаси ёки никоҳдаги ҳар икки ота-онаси, болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган бобо ва бувиси киритилади. Оиланинг биргаликда яшовчи аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила аъзолари томонидан олинган пенсиялар ҳам киритилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz