Му5
13

Ошмаган пенсиялар қайта ҳисоб-китоб қилинадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 02.10.2019, 13:20
307
Ошмаган пенсиялар қайта ҳисоб-китоб қилинадими?

— 2016 йил 42 йил­ лик иш стажи билан пенсияга чиққанман. 1 млн. 178 минг сўм пенсия оламан. Ҳатто маҳаллада ишлаганлар мен билан тенг пенсия олишади. Пенсия жамғармасидагилар “ош­ маган пенсиялар қайта ҳисоб­ китоб қилинади”, дейишганди. Шу ростми?

Имомали Ортиқов, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсия­ лар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонларига мувофиқ 2018 йилда пенсиялар ва нафақалар миқдорлари 2 маротаба оширилди. Ушбу Фармонлардан келиб чиққан ҳолда сизнинг пенсиянгиз миқдорлари ҳам оширилди, яъни 2018 йилнинг 15 июлидан 7 фоизга (1 032 080 сўм), 2018 йил 1 ноябрдан 10 фоизга (1 135 288) оширилди. Ўрнатилган тартибда (иш жойи ва Халқ банки орқали) тўлаб берилган.

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб­қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора­-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ­5597­сон Фармонида 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб­китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробаригача ошириш ва пенсиялар миқдори қайта ҳисоблаш белгиланди. Ушбу Фармон талабидан келиб чиқан ҳолда 2019 йил 1 январдан пенсиянгиз миқдори 1.178.572 сўмни ташкил этган.

Президентимизнинг навбатдаги Фармонига мувофиқ 2019 йилнинг 1 августидан пенсиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилди ва сизнинг пенсиянгиз миқдори 1.296.429 сўмни ташкил этди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz