13

Ҳокимнинг ҳаракати тўғрими?

САВОЛ-ЖАВОБ 02.10.2019, 12:49
327
Ҳокимнинг ҳаракати тўғрими?

— 1975-1977 йилларда уй-жой қурилиш ташкилотлари бор эди. 1976 йил ўша ташкилотдан тайёр уй олганман, ка- дастр қилинган. Бироқ ҳокимнинг қарори йўқ. Архивга борсам, топилмади. Ҳозир ҳоким уйнинг қарорини сўраяпти, йўқса ноқонуний, деб топар эмиш. Ерни колхоздан эмас, ташкилотдан олганмиз. Ҳокимнинг ҳаракати тўғрими?

Шоназар Рўзибоев, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани

Дилором РИЗАЕВА, Давергеодезкадастр қўмитаси Давлат кадастрлари ягона тизими бўлими бошлиғи:

Ҳокимнинг ҳаракати бир томондан тўғри, лекин 1976 йилдан буён яшаётган уйни уй-жой қурилиш ташкилоти томонидан қурилган бўлса-да, фуқароларга сотиш учун ҳокимият балансига топшириш керак эди. Шундан сўнг ҳокимият балансидан фуқаролар ҳоким қарорига асосан сотиб олиши мумкин.

Лекин мазкур ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд бўлмаган уй-жойларга нисбатан Президентимиз томонидан 2018 йилдан 2019 йил 1 май ойигача эълон қилинган умумдавлат акцияси доирасида ҳокимнинг қарорини қабул қилиш ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш имконияти яратилган эди. Мазкур имкониятдан фойдалана олмаганингиз боис қонуний ҳаракат қилолмайсиз.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси