13

Она боласини отасига кўрсатмасликка ҳақлими?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.09.2019, 14:32
706
Она боласини отасига кўрсатмасликка ҳақлими?

— Оиласидан қонунан ажрашмаган аёл фарзандларини отасига кўрсатмасликка қонунан ҳақлими? Бу борада ота ва унинг оиласидагиларнинг қонуний ҳуқуқлари борасида маълумот берсангиз.

Низомиддин Матрасулов, Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани

Рустам НОРХЎЖАЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси:

— Ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳисобланишади. Ҳар бир отанинг ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, уларга таъминот беришлари шартлиги белгиланганлиги каби боладан алоҳида яшаётган ота бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бола билан бирга яшаётган она боланинг отаси билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.

Агар ота-она бола билан кўришишни ўзаро келишиб ҳал қила олмасалар, бу масала ота ёки онанинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади.

Шунингдек, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга бўлиб, ота-она ёки улардан бири уларга бола билан кўришишига имконият бермаса, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

Агар ота-она ёки улардан бири васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11