Му5
13

Судланганларнинг фарзанди ишга олинмайдими?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.09.2019, 14:21
582
Судланганларнинг  фарзанди ишга олинмайдими?

— Судланганим болаларим келажагига жуда кўп таъсир кўрсатяпти. Болаларим олий маълумотли, бироқ қаерга иш бўйича мурожаат қилишса, менинг судланганим сабабли ишга олишмаяти. Шу тўғрими?

Баҳром Мусаев, Тошкент вилояти

Анвар ЁРИЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро суди судьяси:

— Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсга талаб қилинадиган ҳужжатлар белгиланган. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Ушбу Кодекснинг 78-моддасида эса муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик (бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно) ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланиши белгиланган.

Мазкур асос билан ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб, 3 кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт. Бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилгани устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фарзандларингизни ишга қабул қилиш судланганингиз сабабли рад этилган тақдирда бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш мумкин. Агар суд ташкилот ишга қабул қилишни рад қилганини ғайриқонуний деб топса, ташкилотга ишга қабул қилиш ёки тиклаш мажбуриятини юклатиши мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz