13

Ҳуқуқи бузилган фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал бўлди

САВОЛ-ЖАВОБ 30.09.2019, 14:03
402
Ҳуқуқи бузилган фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал бўлди

— 2018 йили ижарага машина олиш истагида юрган кезларим, такси хизмати билан шуғулланувчи бир фирмага ишчи кераклигини эшитиб қолдим. Борганимда масъуллардан бири машина олишим мумкинлигини айтиб, суғурта учун мендан 2 млн. сўм олди. Исбот учун ҳужжат ўрнига машина калитини тутқазди. Эртадан ишга чиқишим мумкинлиги, ҳар кун 170 минг сўм “план” топширишим шартлиги, 1 ойда 2 кун дам олишим мумкинлиги, маош тўланишини айтишди. 2 ой ўтгач ҳам на маош ва на дам олишга рухсат беришди. 7 ой ўтгач эса қаттиқ бетоб бўлиб қолдим. 3-4 кун ўтгач, уйимга ишдан бўшатилганим ҳақида хат келди. Ваҳоланки, 7 ойда 36.890.000 сўм “план” топширганман. Бир неча тегишли ташкилотларга мурожаат қилдим, “қонун бузилиш ҳолати йўқ”, деган жавобни олдим. Охирги умидим сизлардан.

У.Б., Тошкент шаҳар

Баҳриддин ВАЛИЕВ, Тошкент шаҳар прокурори:

— Аниқланишича, У.Б. “Future Taxi Service” МЧЖга 2018 йил 1 ноябрдан меҳнат шартномаси-га асосан ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинган ва 2019 йил 10 январга қадар мазкур МЧЖда фаолият юритган. У.Б.нинг 2019 йил 10 январда ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишни сўраб ёзган аризасига асосан шу куни у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мурожаатни кўриб чиқиш давомида, МЧЖ директори К.А. томонидан Меҳнат кодексининг 108, 161-моддаси талаблари бузилгани аниқланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик қўлланилиши ва МЧЖ томонидан мурожаат муаллифига меҳнат дафтарчасини берилиши таъминланди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11