Му5
13

Бирорта ваколатли органдан садо чиқмаяпти

САВОЛ-ЖАВОБ 30.09.2019, 13:55
306
Бирорта ваколатли органдан садо чиқмаяпти

— Уруш йилларида қишлоғимиздан 48 киши урушга сафарбар қилинган. Ўтганларни унутмаслик мақсадида 1982 йил менга хотира музейи ташкил этиш топширилди. 2 йил қурилиш ишлари олиб борилди, 1985 йилда музей ишга тушди. 48 уруш қатнашчисининг 250 дан ортиқ тарихий ҳужжатлари, расмлари бор. Ҳар йили хатми Қуръон ўқилиб, ош тортилади. Муассаса вақт ўтиши билан ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. 35 йиллик умримни шу музейга бағишладим, бироқ бирорта ваколатли органдан садо чиқмаяпти...

Иброҳим Раҳимбердиев, Фарғона вилояти Учкўприк тумани

Умиджон ҚЎҚОНБОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари:

— Ҳақиқатан ҳам, Учкўприк тумани “Собиржон” МФЙ Деҳқонобод қишлоғида халқ томонидан 1985 йилда Хотира музейи ташкил этилиб, жамоатчилик музейи сифатида рўйхатга олинган. Унда 2-жаҳон уриши даврида шу қишлоқдан фронтга жалб қилинган 48 нафар аскар, бир неча Афғон уруши қатнашчиларига тегишли суратлар, маълумотлар, хатлар, фронтдан олиб келинган яроқсиз ҳолдаги жанг қуроллари ва меҳнат қуролларидан иборат 250 га яқин экспонатлар сақланиб келинмоқда. Музей ташкил этилганидан сўнг ўша даврдаги “Комсомол” колхози тизимидаги жамоатчилик музейи сифатида рўйхатга олинган. Мустақиллик йилларида колхозларни тугатиш жараёнида (1998-2002 й.) музейнинг тақдирига ойдин-лик киритилмай қолган. Оқибатда музей эгасиз бўлиб, фақатгина хат муаллифининг ташаббускорлиги туфайлигина музей тутиб турилган. Шунга қарамай, музей экспозицияси маънавий эскириб, жиҳозлар яроқсиз ҳолга келган. Музейда қўриқлаш ва хавфсизлик тизими йўқ. И.Раҳимбердиев бир неча бор ваколатли органларга мурожаат йўллаган. Ижобий жавобларга қарамай, му-зейда ўзгаришлар кузатилмаган. Учкўприк туман ҳокими ўринбосари Ғайрат Абдуллаев билан учрашиб, масала юзасидан муҳокама олиб бордик. Ғ.Абдуллаев музейни жиҳозлашга ҳомийлар бириктирилиши тўғрисида туман ҳокими билан келишиб олинганини маълум қилди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz