Му5
13

Маъмурий назорат кимларга қандай тартибда қўлланилади?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.09.2019, 13:02
413
Маъмурий назорат кимларга қандай тартибда қўлланилади?

— Президентимиз томонидан жорий йил 2 апрелда "Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида"ги қонун имзоланди. Мазкур маъмурий назорат институти кимларга нисбатан қандай тартибда қўлланилади?

Сардор Одилов, Фарғона шаҳри

Дурдона ДАДАХОНОВА, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг судьяси:

— Қонунга кўра, суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахс ларга, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга, ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин. Жиноят кодексига биноан, оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган вояга етган шахсларга нисбатан тегишли асослар мавжуд бўлганда ҳам, суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади. Шунингдек, маъмурий назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида муайян маъмурий чекловлар қўлланилади.

Қонунда маъмурий назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, узайтириш, тугатиш, маъмурий чеклов-ларни қисман бекор қилиш масалалари тартибга солинган. Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома 10 кундан кечиктирмай ЖИБ туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан ички ишлар органи вакили ва маъмурий назорат ўрнатиш масаласи кўриб чиқилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади ва маъмурий назорат бир йил муддатга ўрнатилади.

Назорат остидаги шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, маъмурий назорат муддати ички ишлар органининг тақдимномаси асосида суд томонидан олти ойгача, лекин судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатларидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, унинг муд-датини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш ёхуд маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари устидан ҳам юқори турувчи судга шикоят берилишига йўл қўйилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz