13

"Колонияда ишлаган йилларим иш стажига қўшилади?"

САВОЛ-ЖАВОБ 30.09.2019, 12:41
354
"Колонияда ишлаган йилларим иш стажига қўшилади?"

— Ёшим 56 да. 1980 йилдан 1984 йилгача, 1986 йилдан 1988 йилгача жиноят содир этиб қамалганман. 18 ёшга тўлгунимга қадар колония­да тўрхалта, сўнг тикув цехида иш қўлқопи тўқиганман. 1986 йилдан 1988 йилга қадар ғишт заводида ишлаганман, вагондан ғишт тушириб тахлардим. Тошкент труба заводида 8 йиллик иш стажим бор. Шу ишлаган йилларим иш стажига киритиладими? 10 йил олдин темирйўл соҳасида 24 ва 12 фоиз зарарли цехда 3 ярим йил ишлаганман. Бу бўйича ҳам имтиёз борми?

Анвар Бадалов, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

— 2019 йил 1 январ­га қадар бўл­ган давр учун фаолият тури, мулк ва хў жалик юритиш шакллари­дан қатъи назар, ходим дав­лат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажар­ган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта ба­даллари тўлаган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Жиноят­ижроия кодек­си 96­моддасига асосан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар­нинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ажратилмайди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда маҳкумларни жазони ўташ даври иш ста­жини ҳисоблашга инобатга олинмайди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11