13

"Пенсия миқдори оширилиши фақат кўп пенсия олувчиларга тааллуқлими?"

САВОЛ-ЖАВОБ 30.09.2019, 12:34
572
"Пенсия миқдори оширилиши фақат кўп пенсия олувчиларга тааллуқлими?"

— 80 ёшли I гуруҳ ногирониман. 2018 йил 12 декабрдаги Президент Фармонига кўра, пенсияни ҳисоблашда иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилганди. Оддий меҳнаткашлар хурсанд бўлгандик, бироқ шодлигимиз узоққа чўзилмади. 1 млн. сўм ва ундан кўпроқ пенсия оладиганларга пул қўшилди, холос. "Даракчи" газетасининг июнь ойидаги сонида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига кўра қўшиладиган сумма ёзилганди. Бу ҳам кўп миқдорда пенсия олувчиларга тааллуқлими?

Зариф Сапаров, Сурхондарё вилояти Ангор тумани

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:

— Пенсия миқдори иш стажи ва иш ҳақи миқдорига боғлиқ. Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини оши­риш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб­қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора­тадбирлар тўғрисида”ги 5597­сон Фармонига асосан, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб­китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, 2019 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар миқдори қайта ҳисоблаб чиқилди.

Президентимизнинг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ­5723­сон Фар­мони меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартлар­нинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадини ўзида касб этади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;

► базавий ҳисоблаш миқдори;

► пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилди. Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастлани­ши сабабли етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Президентимизнинг 2019 йил 12 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини оши­риш тўғрисида”ги ПФ­5765­сон Фармонига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилди.

Шунингдек, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб:

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизига оширилди;

II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар — пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 75 фоизига оширилди;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсия­нинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланди;

I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта, болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси