my5

Ўзбекистон МТРК ходимлари Дубайда ўтган MYCONTENT халқаро медиа кўргазмасида қатнашди

ЖАМИЯТ 05.12.2014, 15:01
1969
Ўзбекистон МТРК ходимлари Дубайда ўтган MYCONTENT халқаро медиа кўргазмасида қатнашди

Мазкур кўргазмада дунёнинг 120 дан ортиқ телекомпаниялари вакиллари қатнашди. Ўзбекистондан борган "Дунё бўйлаб" телеканали ходимлари бир қатор телекомпаниялар тақдим этган маҳсулотлар билан танишиб қайтди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Жумладан, Германиянинг Deutsche Welle, Корея Республикасининг МVS телекомпаниялари дастурлари, шунингдек, Аргентина, Мексика, Малайзия, Марокаш сингари давлатларнинг илмий-оммабоп фильмлари илиқ таассурот уйғотди. Шу боис лицензия ҳуқуқини олиш нархлари бўйича фикр алмашиб, келгусида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олинди. Музокара якунида асосан 2013-2014 йилларда суратга олинган, ND форматидаги ҳужжатли фильмларни лицензия асосида намойиш этишга қарор қилинди.

Кўргазманинг иккинчи кунида контент сотувчилар билан учрашув ўтказилиб, Марокаш, DW, MBC компаниялари вакилларидан контент нархлари, етказиб бериш усуллари, дастурларнинг тили, субтитри ҳақида батафсил маълумотлар олинди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг Viacom 18 дистрибюторлик компанияси менежери Викрант Таяде билан ҳам келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Бундан ташқари, МТРК ходимлари “Арсенал” футбол клубининг медиа контенти менежерлари билан жамоа ўйинларини бевосита трансляция қилиш юзасидан фикр алмашди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37