my5

Трамвай ҳайдовчиси бир ойда неча соат ишлаши керак

ЖАМИЯТ 05.12.2014, 13:57
2694
Трамвай ҳайдовчиси бир ойда неча соат ишлаши керак

“Тошшаҳартрансхизмат”компанияси жамоат транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш хизмати раҳбари Маҳмуджон Қаҳҳоров жорий йилнинг 29 август куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари якунига етгани ҳақида хабар берди, дея ёзмоқда 12news.uz.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида юз берган бу мудҳиш воқеа сабабчиси — ҳаракатланаётган трамвай йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва натижада жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Компания ташаббуси билан олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, трамвай ҳайдовчиси 13 кун давомида узлуксиз равишда, ҳеч қандай дам олишларсиз ишлагани маълум бўлди. Ваҳоланки, ҳайдовчилар иш соати ойига 172 соат этиб белгилаб қўйилганига қарамасдан йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи 260,4 соат ишлагани аниқланди. “Тошкент трамвайи” корхона раҳбари муовини ҳамда бўлим бошлиғи ҳайдовчиларнинг дам олиш ва ишлаш тартибига лоқайдлик билан қараганлари учун ўз лавозимларидан четлаштирилди», — дея хабар берди компания вакили.

Шунингдек, компаниянинг 9 ойлик сарҳисобларига кўра, жорий йилда жамоат транспорти ҳайдовчиларининг айби билан 22 нафар йўловчилар турли хилдаги тан жароҳатларини олишган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37