my5

“Амнистия тўғрисида”ги Қарор ижроси Тошкент вилоятида қандай таъминланади

ЖАМИЯТ 05.12.2014, 11:14
2772
“Амнистия тўғрисида”ги Қарор ижроси Тошкент вилоятида қандай таъминланади

Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарор ижросини таъминлаш юзасидан семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Бу ҳақда uzreport.uz хабар бермоқда.

Семинар-кенгаш амнистия ҳақидаги қарорнинг мазмун-моҳияти, уни қўллаш жараёнида очиқ-ошкоралик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш, амалиётда хатоликларга йўл қўймаслик, ходимларнинг масъулиятини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда жорий йилги амнистия актининг аввалгиларидан фарқи жиҳатлари, қарорда муқаддам авф этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган шахслар яна жиноят содир этса, уларга нисбатан бу қарор қўлланилмаслиги тўғрисидаги банд киритилганлиги тушунтирилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37