my5

Қорақалпоғистонлик лицензиясиз "киракаш"лардан 69.2 миллион сўм ундирилди

ЖАМИЯТ 04.12.2014, 17:57
5176
Қорақалпоғистонлик лицензиясиз "киракаш"лардан 69.2 миллион сўм ундирилди

Қорақалпоғистон Республикасида ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланган 506 нафар жисмоний шахсдан 69,2 миллион сўм миқдорда жарима ундирилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати.

2014 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан, Республика ЙҲХББ ҳамда маҳаллий солиқ идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган 121 та қўшма рейд тадбирларида лицензия талаб ва шартлари бузилиши билан боғлиқ 703 ҳолат аниқланди, 876 ҳолатда эса тегишли лицензия бўлмагани ҳолда йўловчи ва юк ташиш фактлари қайд қилинди.

Мазкур фактлар юзасидан 506 нафар жисмоний шахснинг ноқонуний фаолиятига доир маълумотлар солиқ органларига юборилиб, пировардида суд орқали уларга жами 69,2 миллион сўм миқдорда жарима солинди.

Агентлик томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган 19 та қўшма рейд давомида ҳам ноқонуний шуғулланган 36 нафар жисмоний шахс аниқланди. Улар тегишли лицензия варақаларисиз, яъни ғайриқонуний равишда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги қайд этилди. Ҳуқуқбузарлик фактлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, чора кўриш учун солиқ идораларига ҳавола қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37