my5

Самарқандда чироқ бўлади: электр тармоқлари бутунлай таъмирланади

ЖАМИЯТ 04.12.2014, 12:24
3602
Самарқандда чироқ бўлади: электр тармоқлари бутунлай таъмирланади

Самарқанд вилоятида аҳолига бериладиган электр таъминотини яхшилаш мақсадида “Samarqand HETK” жамияти вилоятдаги электр тармоқларини капитал таъмирлашни режалаштирди, деб ёзмоқда uz24.uz нашри.

Режага кўра, 110-35-6-10-0,4 кучланишли 2 минг 700 кмдан ортиқ электрузатгич линиялари, 200 дан зиёд трансформатор пунктлари, 750 та тармоқли трансформаторлар ҳамда 10 га яқин кучли ток трансформаторлари бутунлай таъмирланади.

Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки кўмаги билан “100 МВт қувватга эга қуёшли фотоэлектр станцияларини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Бундай станцияларнинг ишга туширилиши Самарқанд вилоятининг Жанубий-Ғарбий электр тармоғи истеъмолчилари, хўжалик объектлари ва аҳолининг электр таъминотини яхшилашга умид беради. Ҳамда станцияларнинг ишга туширилиши йилига 160 ГВт/с электрэнергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” ДАК UZ24 га йўллаган хатида маълум қилган.

Бундан аввал, самарқандлик фуқаролар хонадонларида чироқ ва газ мунтазам ўчириб қўйилиши ҳақида таҳририятимизга мурожаат қилган эди.  

UZ24 таҳририяти “Ўзбекэнерго” ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигига мазкур муаммо юзасидан қандай чора-тадбирлар кўрилиши борасида расмий сўровнома юборди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37