my5

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

ЖАМИЯТ 04.12.2014, 12:19
1586
Самарқанд вилояти кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди, дея хабар бемоқда ЎзА.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
– Ахборот-ресурс маркази 16 мингга яқин китоб фондига эга, – дейди марказ раҳбари Лола Султонова. – Бу китобларнинг асосий қисмини имконияти чекланган китобхонларга мўлжалланган брайль ёзувидаги ҳамдамагнит лентали адабиётлар ташкил қилади. Жорий йилда марказ учун янги бино қурилиши билан бирга, умумий қиймати 20 миллион сўмлик брайль ёзувидаги махсус адабиётлар олиб келиниши режалаштирилган.
Марказнинг янги биносида қирқ ўринли ўқув зали, компьютер, маъмурий ва китоб фондини сақлаш учун махсус хоналар ташкил қилинган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21