my5

Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси аниқланди

ЖАМИЯТ 04.12.2014, 12:16
3758
Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси аниқланди

“Туркистон” саройида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан турли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, ўқитувчилар, ёшлар таклиф этилди.
Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Қ.Қуронбоев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг онгу шуурини миллий ҳаёт тарзимизга зид бўлган ёт ғоялар таъсиридан ишончли тарзда ҳимоялаш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида маънавият ва маърифатни юксалтириш, навқирон авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга оид амалий чора-тадбирлар кўлами кенгаймоқда.
Президентимизнинг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат туйғуларини чуқур сингдиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжатга кўра, ҳар йили анъанавий тарзда «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.
Танлов Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Байналмилал маданият маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ундан кўзланган асосий мақсад маънавий-маърифий тарғибот соҳаси мутахассислари фаолиятини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш, бу борадаги илғорлар иш тажрибасини оммалаштириш, ютуқ ва янгиликларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этишдан иборатдир.
Танлов жараёнида тарғиботчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иш жараёнига самарали татбиқ эта олиши, аҳоли, айниқса, ёшлар билан ишлаш маҳорати, уларга ижобий таъсир ўтказа олиш қобилиятига доир иш услубига асосий эътибор қаратилди.
– Осмонимизнинг тинчлиги ва мусаффолигини сақлаш, жамиятдаги ўзаро тотувлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳар бир юртдошимизнинг тафаккури, маънавиятига бевосита боғлиқ, – дейди танлов ғолиби, Жондор туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг ўқитувчиси Муҳаррам Камолова. – Бугунги кунда ёшлар маънавияти, таълим-тарбияси, дунёқарашини тўғри шакллантириш маънавият тарғиботчилари зиммасидаги асосий вазифалардан саналади. Буларнинг барчаси бизни доимо сезгирлик, ҳушёрлик ва огоҳлик билан фаол иш олиб боришга ундайди.
Тадбирда «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика кўрик-танловининг турли йўналишлар бўйича ғолибларига совринлар топширилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37