my5

Элчи Даан Эверст сайловни ўтказишда муваффақият тилади

ЖАМИЯТ 03.12.2014, 16:32
3109
Элчи Даан Эверст сайловни ўтказишда муваффақият тилади

 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари миссиясини рўйхатга олиш тўғрисидаги масаласига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда 2014 йилги сайловни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази.

Мажлисда сиёсий партияларнинг вакиллари, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) раҳбари, элчи Даан Эверст бошчилигидаги кузатувчилар миссияси аъзолари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисда кузатувчилар 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури амалга оширилаётгани билан таништирилди. Миссия аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган ва сайлов жараёнини янада демократлаштириш, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган янгиликлар билан ҳам таништирилди.

 ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси фаолиятини, унинг Ўзбекистонда сайловни кузатиш бўйича Марказий сайлов комиссияси билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш масаласи хусусида атрофлича фикр алмашинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун масъул конституциявий орган сифатида Марказий сайлов комиссияси мустақиллигининг ҳуқуқий кафолатлари сезиларли равишда мустаҳкамлангани, мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлилик комиссия фаолиятининг асосий принциплари экани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга биноан сайлов жараёнига жалб этилган жисмоний ва юридик шахсларнинг сайлов қонунчилигига риоя этиш, Марказий сайлов комиссияси қарорларини сўзсиз бажариш бўйича жавобгарлиги кучайтирилгани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда томонлар ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси аъзолари фаолияти сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, уни халқаро стандарт ва нормаларга мувофиқ ташкил этишга кўмаклашишига ишонч билдиришди.

Элчи Данн Эверст оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида таъкидлаганидек: “сўнгги йилларда Ўзбекистон қонунчилигига муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Биз Ўзбекистонга ушбу нормалар амалда қандай ишлашини кўриш учун ташриф буюрдик. 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайлови Ўзбекистон келажаги учун муҳим воқеадир. Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган учрашувдан сўнг мамлакатингизда сайловга жиддий тайёргарлик кўрилгани ҳақида фикрга эга бўлдик. Ўзбекистонга ушбу муҳим сиёсий воқеани ўтказишда муваффақият тилаймиз».

Элчи Данн Эверст қайд этишича, миссия сайловларни Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган муддат ва тартибларга мувофиқ, узоқ муддатли асосда кузатади. Бу кузатув партиялар ва депутатликка номзодлар сайловолди ташвиқотини кандай олиб бораётгани, оммавий ахборот воситалари сайловчиларни сайлов жараёнининг бориши ҳақида қандай хабардор қилаётганини ўз ичига олади. Миссия аъзолари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларга ташриф буюриб, сайлов комиссияси фаолияти билан танишади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга. Уларнинг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган намунадаги мандатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ушбу ҳужжат кузатувчига Марказий сайлов комиссияси мажлисларида қатнашиши ҳуқуқини беради. Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти эса ошкора амалга оширилади, мажлислари очиқ ўтказилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21