my5
all

Ҳамюртларимиз IV Осиё соҳил ўйинларида иштирок этади

СПОРТ 07.11.2014, 19:39
1458
Ҳамюртларимиз IV Осиё соҳил ўйинларида иштирок этади
2014 йилнинг 14-23 ноябрь кунлари Таиланднинг Пхукет шаҳрида тўртинчи маротаба ташкил эталаётган Осиё соҳил ўйинлари ўтказилади. 
Мазкур нуфузли мусобақа дастуридан жами 26 спорт тури ўрин эгаллаган бўлиб, 32 нафар спортчидан иборат делегациямиз кураш, самбо, соҳил футболи, муайтай, триатлон ва замонавий бешкураш каби спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. 
Ўзбекистон делегациясининг дастлабки қисми 12 ноябрь куни Пхукет шаҳрига жўнаб кетади. Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими 14 ноябрь куни ўтказилади. 
Маълумот учун. Осиё соҳил ўйинлари ҳар икки йилда ўтказилиб, биринчи ўйинлар 2008 йили Индонезиянинг Бали шаҳрида бўлиб ўтган. 
Қуйида, Осиё соҳил ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар берилган: 
Кураш – Ўктам Эргашев (-66 кг), Давлат Абраев (-73 кг), Санжар Тўхташев (-81 кг). 
Муайтай – Қобилбек Тўлабаев (-48 кг), Бобиржон Тагаев (-60 кг), Наимжон Тўхтабоев (-67 кг), Мансурбек Толипов (-71 кг), Камолжон Козимов (-75 кг). 
Самбо – Шербек Рўзиев (-68 кг), Фаррух Жумаев (-82 кг), Элдор Гулямов (-100 кг), Шахло Юлдашева (-52 кг), Шоҳиста Сафарова (-64 кг), Виктория Оздаева (-72 кг). 
Соҳил футболи – Тоҳир Абдураззоқов, Фурқат Азизов, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов, Зоҳид Ибрагимов, Фахриддин Самегов, Фарҳод Мираҳмедов, Олег Тукмаков, Жамолиддин Шарипов, Акмал Чориев. 
Триатлон – Алина Хакимова, Дмитрий Зайцев, Илёсбек Юнусов, Жавоҳир Юнусов, Шоҳрух Юнусов, Зуҳра Воҳидова. 
Замонавий бешкураш – Арина Джоналиева, Юрий Галушко
Делегация раҳбари – Баҳодир Хусанхўжаев

Манзил: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81