my5
all

Сирғалида қўшнисининг ишониб топширган уй калитидан фойдаланган йигит 11 минг 205 АҚШ долларини ўғирлади

ЖАМИЯТ 07.11.2014, 17:41
2514
Сирғалида қўшнисининг ишониб топширган уй калитидан фойдаланган йигит 11 минг 205 АҚШ долларини ўғирлади

Сирғали тумани Қурувчилар мавзесида яшовчи Раъно опа 2014 йил апрель ойининг ўрталарида қўшнисининг ўғли Шуҳрат Отажоновга ўғли Элёр мактабдалигини, у келса, уйининг калитини унга бериб қўйишини тайинлаб ўзи ишга кетади.

Қўшнисининг калити қўлига тушган Шуҳратнинг фикри бирзумда ўзгариб, икки нафар танишига қўнғироқ қилади ва "ёғли" иш чиқиб қолганини айтади. У "дўст"ларига қўлидаги калитни кўрсатиб,  хонадонга ўғирликка киришни режалаштиради.

Учовлон Раъно опанинг уйига кириб, целлофан пакет ичидаги 11 минг 205 АҚШ долларини олиб чиқиб кетишади. Шуҳрат "дўст"ларига 2 минг АҚШ долларидан бериб, қолганини ўзида олиб қолади. Ўғирланган пулларга энг қиммат уяли телефон, кийим-кечак сотиб олишади, таксилар, ресторанлар улар хизматида бўлади.

Бир ҳафтадан сўнг, ўғриларнинг чўнтагидаги долларлар камая бошлагач, қўшнисининг калити ҳамон қўлида эканлигидан фойдаланиб,  яна ўғирликка киришади.

Энг қизиғи, хонадон эгаси Раъно опа ўғли Элёрдан қўшнининг ўғли Шуҳратдан уйнинг калитини олгани ёки олмаганлигини ҳам сўрамаган. Ўғли ўзининг ёнидаги калит билан уйига кириб-чиқиб юраверган. Она ҳатто ўғлида уйнинг калити борлигини ҳам билмаган. Бундан фойдаланган Шуҳрат "дўст"лари билан иккинчи марта  ўғирликка киради. Бу гал ҳеч вақо тополмагач, ошхонадаги пичоқ билан ётоқхонадаги бир неча шкафларнинг қулфини бузади ва уйни қулфламай чиқиб кетади.

Ўша куни Раъно опа эшикка калит солмоқчи бўлганида, эшиги очилиб кетади. Уйга кирганида эса ичкаридаги шкафлар бузилганини кўради. Хаёлига бирдан қўшниси Шуҳрат келади. Уйнинг калити ўшанда қолган, деган фикр ёдига тушади.

Бу ҳақда у зудлик билан туман ички ишлар бўлимига хабар қилади. Гумонланувчи сифатида сўроқ қилинган Шуҳрат Отажонов ўз "дўст"лари билан Раъно опанинг уйига икки марта ўғирликка тушганини ва 11 минг 205 АҚШ доллари ўғирлаб, унинг анчагина қисмини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганини тан олди.

Жиноий гуруҳ ўз қилмишлари учун қонун олдида жавоб берди.

Манба: “Инсон ва қонун” газетаси

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81